ЎзР ФА Зоология институтида 2018 йил ноябрь ойида 03.00.06 – Зоология ихтисослиги бўйича малакавий имтиҳон топшириш учун сессия эълон қилинади. Ҳужжатлар 2018 йил 2 октябрдан 31 октябргача қабул қилинади.
Имтиҳон топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1. Ташкилот хати (бошқа ташкилотдан бўлса);
2. Ариза (институт директори номига);
3. Тавсифнома (иш жойидан);
4. Диплом нусхаси (иловаси билан, барча диплом нусхалари);
5. Илмий ишлар рўйхати (3.4-шакл бўйича ва уларнинг нусхалари);
6. “ОАК бюллетени”да мавзу эълон қилинганлигининг нусхаси;
7. Паспорт нусхаси;
8. Топширилган малакавий имтиҳон нусхалари;
9. Справка-объективка (3.5-шакл).

Талабгорлар Институт Илмий котибига мурожаат қилишлари мумкин. Тел: 289-10-62.