Зоология институтига Хитойнинг Пекин шаҳридаги Зоология институтива Зоология музейи вакиллари 2018 йил 21-28 сентябрь кунлари ташриф буюришди. Зоология институти бош директории ўринбосари профессор Qiao Gexia бошчилигидаги 4 кишидан иборат делегацияни Зоология институти директори Бахтиёр Холматов кутиб олди ва қабул қилди.

8

Хитой делегацияси раҳбари профессор Qiao Gexia томонидан ХФА Зоология институти ва Зоология музейи фаолияти юзасидан маълумотлар берилди. Тақдимотда институт ва музей тарихи, илмий ходимлари, ҳалқаро ҳамкорлиги, илмий йўналишлари, халқаро журналларда чиққан мақолалари, институт фаолияти, ютуқлари ва келгуси режалари устида тўхталиб ўтди. Ундан сўнг, ЎзР ФА Зоология институти директори Б.Р.Холматов Зоология институти вазифалари, илмий лабораториялари, илмий салоҳият, фундаменталь, амалий ва инновацион лойиҳалар, чоп этилган мақоллар, монографиялар, дарслик ва ўқув қўлланмалари, амалий тавсияномлар, институтнинг халқаро алоқалари, кейинги йилларда эришилган ютуқлар тўғрисидаги маълумотлар билан таништирилди. Шундан сўнг хитой делегациясига институт лабораториялари ва Зоология музейи билан таништирилди. Ташриф режасига мувофиқ Хитой делегацияси ва ЎзР ФА Зоология институти ҳамкорликда Ўзбекистоннинг шарқий қисмига экспедиция уюштирилди. Меҳмонлар Ўзбекистоннинг шарқий худуди ҳайвонот дунёси вакиллари билан танишдилар. Ҳашаротлар ичида Aphididae оиласи ҳашаротлари хитой мутахассислари ўртасида катта қизиқиш уйғотди. Ҳайвонот дунёси билан танишиш жараёнида, келгусида ЎЗР ФА Зоология институти ва ХХР ФА Зоология институти ўртасида ҳамкорлик қилиш йўналишлари белгилаб олинди.

ХХР ФА Зоология институти олимлари ўз ташрифлари давомида Ўзбекистон Миллий университети Биология факультети Зоология кафедраси ва Зоология музейи, ЎзР ФА Зоология институти ҳузуридаги Республика термитларга қарши курашиш маркази фаолиятлари билан ҳам яқиндан танишдилар., Магистратура босқичини битирган Хитойда ўқиш истагида бўлган ёшларни “Хитой Фанлар Академияси президентининг CAS-TWAS” дастури асосида ўзларининг PhD ишларини бажариш учун 3йилга CAS стипендиясини қўлга киритиш учун ЎзР ФА Зоология институти томонидан номзод тавсия қилинди.

Зоология институти директори Б.Холматов юртимизда жумладан, институтда илмли, ўз соҳасини яхши биладиган мутахассислар бисёр эканини, илм-фан тараққиётини янада ривожлантириш ва олдимизда жуда кўплаб вазифалар мавжудлигини айтиб, хитойлик олимлар билан ҳамкорлик қилишга институтнинг тайёр эканини таъкидлаб ўтди.Зоология соҳасини тараққий эттириш йўлида Ўзбекистондаги мавжуд имконият ва шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда хориж тажрибасидан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Дўстона руҳда ўтган музокаралар натижасида томонлар ҳамкорликнинг йўл харитасини тузишга келишдилар.