2019 йил 20-21 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Зоология институти ва Ўзбекистон зоологлар жамиятида «Ўзбекистон зоология фани: ҳозирги замон муаммолари ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Мазкур анжуман қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борилди:
- умуртқасиз ҳайвонлар фаунасининг замонавий ҳолати ва систематикаси;
- паразитизмнинг биологик асослари;
- ҳашаротларнинг аҳамияти ва биозарарланишнинг долзарб муаммолари;
- гидробионтлар экологияси ва балиқ ресурслари генофондини баҳолаш;
- умуртқали ҳайвонларнинг замонавий ҳолати, уларни сақлаш масалалари ва оқилона фойдаланиш.
Анжуманда зоология фанининг ҳозирги ютуқлари ва фандаги долзарб муаммолар акс эттирилган маърузалар тингланди ва муҳокама қилинди. Ушбу анжуманда республикамиз миқёсида фаолият олиб борувчи турли таълим муассалардаги етакчи ва ёш олимлар фаол иштирок этиб, фандаги олиб бориладиган илмий изланишлар натижалари билан ўзаро ахборот алмашилинди.
Анжуман сў
нгида қизиқарли ва долзарб маърузалари билан иштирок этган муаллифлар институт раҳбарияти томонидан сертификат билан тақдирланди.















