Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Олий Аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори билан тасдиқланган «Малакавий имтиҳонлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом» нинг 8-бандига мувофиқ ЎзР ФА Зоология институтида 2019 йил ноябрь ойида 03.00.06 – Зоология ихтисослиги бўйича малакавий имтиҳон топшириш учун сессия эълон қилинади. Малакавий имтиҳон топширувчилардан 2020 йил 3 январдан 31 январгача хужжатлар қабул қилинади.
Имтиҳон топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилиши керак:
- Ташкилот хати (бошқа ташкилотдан бўлса);
- Ариза (институт директори номига);
- Тавсифнома (иш жойидан);
- Диплом нусхаси (иловаси билан, барча диплом нусхалари);
- Илмий ишлар рўйхати (3.4-шакл бўйича ва уларнинг нусхалари);
- “ОАК бюллетени”да мавзу эълон қилинганлигининг нусхаси;
- Паспорт нусхаси;
- Топширилган малакавий имтиҳонлар нусхалари;
- Справка-объективка (3.5-шакл).
Талабгорлар Институт Илмий котибига мурожаат қилишлари мумкин.
Тел: 71 289-10-62.

