Э Ъ Л О Н

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий Аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори билан тасдиқланган «Малакавий имтиҳонлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом» нинг 8-бандига мувофиқ Зоология институтида 2025 йил май ойида 03.00.06 – Зоология ихтисослиги бўйича малакавий имтиҳон учун сессия эълон қилинади. Малакавий имтиҳон топширувчи талабгорлардан 2025 йил 1 апрелдан 30 апрелгача ҳужжатлар қабул қилинади.

Имтиҳон топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади[1]:

  1. Ариза (институт директори номига);
  2. Магистр дипломи нусхаси (иловаси билан);
  3. Тасдиқланган илмий ишлар рўйхати (3.4-шакл бўйича);
  4. “ОАК бюллетени”да мавзу эълон қилинганлиги ёки ОТМ (ИТМ) илмий кенгаши қарорининг нусхаси;
  5. Паспорт нусхаси;
  6. Справка-объективка (3.5-шакл).

Талабгорлар Институт Илмий котибига мурожаат қилишлари мумкин.

Тел.: 71 289-04-65; 71 289-10-62.

 

ИНСТИТУТ МАЪМУРИЯТИ

[1] Вилоятлардан ҳужжат топширувчи талабгорлар ҳужжатларини электрон тарзда юборишлари мумкин. E-mail: zoology@academy.uz; shakarboev@rambler.ru