Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлиги ҳузуридаги Олий Аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори билан тасдиқланган «Малакавий имтиҳонлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом» нинг 8 – бандига мувофиқ Зоология институтида 2025 йил ноябрь – декабрь ойларида 03.00.06 – Зоология ихтисослиги бўйича малакавий имтиҳон учун сессия эълон қилинади.
Малакавий имтиҳон топширувчи талабгорлардан 2025 йил 2 октябрдан 31 октябргача ҳужжатлар қабул қилинади.
Имтиҳон топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилиши керак:
- Ариза (институт директори номига);
- Магистр дипломи нусхаси (иловаси билан);
- Тасдиқланган илмий ишлар рўйхати (3.4-шакл бўйича);
- “ОАК бюллетени”да мавзу эълон қилинганлигининг нусхаси;
- Паспорт нусхаси;
- Справка-объективка (3.5-шакл).
Талабгорлар Институт Илмий котибига мурожаат қилишлари мумкин.
Тел.: 71 289-10-62.
ИНСТИТУТ МАЪМУРИЯТИ