Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти Илмий кенгашининг 2022 йил 11 ноябрдаги 11-сонли мажлиси қарорига биноан нашрга тавсия этилган.

«Ўзбекистон зоология фани: ҳозирги замон муаммолари ва ривожланиш истиқболлари» IV Республика илмий-амалий конференцияси материаллари [Матн]. – Тошкент: ЎзР ФА “Фан” нашриёти. 2022. 276 б.

Ушбу тўплам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 101-ф-сонли фармойиши 2-иловасига мувофиқ тасдиқланган – 2022 йилда республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси асосида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институтида 2022 йил 17-18 ноябрь кунлари – «Ўзбекистон зоология фани: ҳозирги замон муаммолари ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида ўтказилган IV Республика илмий-амалий конференция материаллари асосида тузилган.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти олимлари, Илмий марказларнинг илмий ходимлари, олий таълим муассасалари профессор- ўқитувчилари, докторантлар, зоология соҳасида фаолият олиб бораётган қатор олимлар ва иқтидорли ёш тадқиқотчиларнинг илмий-тадқиқот ишларига бағишланган мақолалар ўрин олган.
Тўпламга киритилган мақолалар материалларининг тўғрилиги ва ҳаққонийлигига му- аллифлар масъул ҳисобланади.

Zoologiya konferensiya_IV_To’plam_2022