Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти Илмий кенгашининг 2020 йил 28 сентябр- даги 12-сонли мажлиси қарорига биноан нашрга тавсия этилган.
«Ўзбекистон зоология фани: ҳозирги замон муаммолари ва ривожланиш истиқболлари» II Республика илмий-амалий кон- ференция материаллари [Матн]. – Тошкент: ЎзР ФА «Фан» нашриёти, 2020. 304 б.
Ушбу тўплам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-ф-сонли фармо- йиши 2-иловасига мувофиқ тасдиқланган – 2020 йилда республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-тех- ник тадбирлар режаси асосида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институтида 2020 йил 15–16 октябрь куни – «Ўзбекистон зоология фани: ҳозирги замон муаммолари ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида ўтказилган II Республика илмий-амалий конференция материаллари асосида тузилган.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти олимлари, Илмий марказларнинг илмий ходимлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, докторантлар, зоология соҳасида фаолият олиб бораётган қатор олимлар ва иқтидорли ёш тадқиқотчиларнинг илмий тадқиқот ишларига бағишланган мақолалар ўрин олган.
Тўпламга киритилган мақолалар материалларининг тўғрилиги ва ҳаққонийлигига муаллифлар масъул ҳисоб- ланади.

