Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Зоология институти Илмий кенгашининг 2021 йил 27 октябрдаги 10-сонли мажлиси қарорига биноан нашрга тавсия этилган.
“Ўзбекистон зоология фани: ҳозирги замон муаммолари ва ривожланиш истиқболлари” III Республика илмий-амалий конференцияси материаллари [Матн]. – Тошкент: ЎзР ФА “Фан” нашриёти. 2021. 302 б.
Ушбу тўплам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 78-ф-сонли фармойиши 2-иловасига мувофиқ тасдиқланган – 2021 йилда республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси асосида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институтида 2021 йил 18- 19 ноябрь кунлари – «Ўзбекистон зоология фани: ҳозирги замон муаммолари ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида ўтказилган III Республика илмий-амалий конференция материаллари асосида тузилган.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти олимлари, Илмий марказларнинг илмий ходимлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, докторантлар, зоология соҳасида фаолият олиб бораётган қатор олимлар ва иқтидорли ёш тадқиқотчиларнинг илмий-тадқиқот ишларига бағишланган мақолалар ўрин олган.
Тўпламга киритилган мақолалар материалларининг тўғрилиги ва ҳаққонийлигига муаллифлар масъул ҳисобланади.

